Ўзбекистонда спортчилар ва мураббийлар учун ягона электрон тизим яратилади

Дата: 16:34, 04-06-2019.

Тошкент. 4 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда спортчилар ва мураббийлар учун ягона электрон тизим яратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ҳукуматнинг 2019 йил 3 июндаги "Жисмоний тарбия ва спорт" ягона ахборот тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 454-сонли қарори қабул қилинди”, - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, тизимнинг асосий вазифалари таълим муассасаларида тизимли мониторинг ўтказиш, спортчиларнинг, тренерлар ва жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструкторлар), шунингдек, республика жисмоний тарбия ва соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисидаги маълумотларни алмашиш ва таҳлил қилиш, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари томонидан спорт фанлари бўйича синовлар ўтказиш, спортчилар, мураббийлар ва республиканинг жисмоний тарбия ва соғломлаштириш иншоотларининг фаолиятини рўйхатга олиш ва ҳисоблашдан иборат.

Ягона тизим 2019 йил 1 сентябргача ишга туширилади.

"Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ягона ахборот тизимини юритиш, ягона тизим маълумотларини мунтазам равишда киритиш ва янгилаб бориш мониторингини амалга оширувчи давлат органи этиб белгиланди. Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази эса ягона тизим оператори ҳисобланади. Маълумотлар ягона ахборот портали www.sport.uz га шунингдек, очиқ маълумотлар порталига ҳам жойлаштирилади", - деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: golos.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: