Ўзбекистонда спортни бошқаришнинг янги тизими яратилмоқда
Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда спортни бошқаришнинг янги тизими яратилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, мамлакатда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилади.
Шунингдек, Вазирликнинг марказий аппарати тузилмасида спорт фаолиятини ташкил қилишда асослилик, объективлик ва шаффофликни таъминлашга, шу жумладан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга ажратилган давлат молиявий маблағларидан оқилона фойдаланилишини таҳлил қилиш, аҳолининг спорт хизматларидан қониқиш даражаси ва спорт хизматларидан фойдалана олиш шарт-шароитларини баҳолаш, шунингдек, коррупция ва бошқа суиистеъмолчилик ҳолатларини аниқлаш учун масъул бўлган Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мониторинг бошқармасини ташкил этимоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларини ташкил қилинади.
Шунингдек, мамлакатда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчиларини жалб қилган ҳолда спорт кийими, анжомлари ва жиҳозларини ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналар фаолиятини ташкил этиш учун пойтахт минтақасида “Спорт” эркин иқтисодий зонасини ташкил қилинади.
Қарор билан Олимпия спорт турларини 2018-2021 йилларда кейинчалик ривожлантириш ва оммалаштириш комплекс чора-тадбирлари дастури ҳам маъқулланди.
Сурат манбаи: https://uzreport.news/politics/v-uzbekistane-budet-obrazovano-ministerstvo-fizicheskoy-kulturi-i-sporta