Ўзбекистонда Сталинграддаги Павлов уйининг сўнгги ҳимоячиси оламдан ўтди

Дата: 17:16, 18-03-2015.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Сталинград жангидаги Павлов уйининг сўнгги тирик ҳимоячиси – Ўзбекистоннинг Наманган вилоятидан бўлган Камолжон Турғунов 93 ёшида оламдан ўтди, деб хабар қилди журналистларга сешанба куни марҳумнинг ўғли Самиғжон Турғунов. Бу ҳақида РИА Новости маълум қилди.

“Отам ўзининг 14 боласи, 62 невараси ва 85 чевараларини жуда севар эди. Кейинги пайтларда у хасталанган, лекин тузалиб, 9 майда Москвадаги Ғалаба парадига боришига чин дилдан ишонар эди. Лекин бу унга насиб қилмади”, - деди фахрийнинг ўғли.

Эслатиб ўтамизки, Сталинграддаги Павлов уйи 4-қаватли турар жой бўлиб, шаҳар ҳимояси чоғида бу ерда 30 киши атрофида бўлган совет жангчилари 58 кун ва тун давомида уйни қўлларида ушлаб турганлар. Немислар эса бу ерда уларга бир батальон қарши турибди, деб ўйлаганлар. Мудофаа ишларига катта сержант Яков Павлов бошчилик қилган. Уйнинг номи ҳам айнан шу киши шарафига қўйилган. Чунки бу уй совет аскарларининг мардлиги, ирожаси ва жасурлиги рамзи бўлиб углурган эди.

К.Турғунов фронтга 1941 йил охирида чақилирган бўлиб, бу ерда танкка қарши ўқ отувчи мутахассислигини эгаллайди. Сталинград жангидан кейин Украина, Беларусия, Руминия, Венгрияни озод қилишда қатнашган. Ғалабани германиянинг Магдебургида кутиб олган. Уйга икки жароҳат билан қайтиб, ўз колхозидаги Бардонкўл қишлоғида тракторчи бўлиб ишлаган. Ўзбекистонда унинг шарафига “Уйга олис йўл” номли хужжатли фильм суратга олинган. Фильм таниқли кинооператор ва режиссёр Даврон Салимов томонидан ишланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: