Ўзбекистонда статистик ҳисоботларнинг янги шакллари тасдиқланди
Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Давлат статистик қўмитаси томонидан 2016 йилги давлат статистика ҳисоботларининг янги шакллари тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қўмитадан маълум қилишларича, ушбу масала юзасидан муассаса махсус қарор қабул қилган бўлиб, у Адлия вазирлиги томонидан 272 сон билан 2015 йил 13 ноябрда рўйхатга олинган. Қарор келаси йил 1 январдан кучга киради.
Давлат статистика ҳисоботларининг янги шакллари Ўзбекистон Давлат статистик қўмитаси сайтида жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 2015 йилдан бери давлат статистика ҳисоботларининг шакллари сони 12,8% камайтирилган. Агар 2014 йилда 141 шакл амалда бўлса, 2015 йилда улар сони 125 тушди.
Шунингдек, 2015 йилдан бери кичик тадбиркорлик субъектлари (микрофирмалар) йиллик давлат ҳисоботини фақат бир йилда бир марта топширадилар.
Йирик тадбиркорлик субъектлари учун йил бошидан бери 5 ҳар ойлик ҳисобот ўрнига ягона бирлаштирилган 1-К “Ташкилот фаолияти ҳақида”ги шакл амал қилади.
Шунингдек, 2015 йил 1 январдан ҳисобот топширувчи барча тадбиркорлик субъектлари фақат электрон шаклда интернет орқали “E-stat” дастури орқали ҳисобот топширадилар.


