Ўзбекистонда статистика ва уни тарқатиш тизимини модернизация қилиш режалаштирилмоқда

Дата: 16:39, 02-08-2017.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда статистика ва уни тарқатиш тизимини модернизация қилиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017-2021 йилларда Статистика фаолиятини ташкил қилиш, статистика ахборотлари сифатини ва уни тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чоралари дастури билан кўзда тутилган.

“Асосий йўналишлари орасида – миллий статистика тизимини халқаро тармоқ тизимига интеграция қилиш, ҳисоботнинг халқаро талаб ва стандартларга тўғри келадиган кўрсаткичлари, баҳолаш мезонлари ва шаклларини жорий этиш, статистик маълумотлар аниқлилиги, шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш кабилар бор”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хзматида.

Тақдим этилаётган маълумотларнинг аниқлигини таъкилаш мақсадида сентябр охиригача статистик ҳисоботларни қабул қилишда статистик маълумотларни чуқур таҳлил қилиш, улардаги номутаносибликларни аниқлаш ва уларни хўжалик юритувчи субъектлар биргаликда тезкор баратараф этишнинг такомиллаштирилган тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Яна бир янгилик - Давлат статистика қўмитасининг расмий веб сайтини модернизация қилишдир. Сайт фойдаланиш осонлиги, статистик маълумотларнинг шаффофлиги ва очиқлиги жиҳатидан қайта кўриб чиқилади. Шунингдек, унда керакли маълумотлар, таҳлилий материаллар, турли кесимларда маълумотлар визуализацияси, фойдаланувчилар билан “онлайн маслаҳатчи” режимида тезкор мулоқот ўтказиш имкониятлари жорий этилади.

Шунингдек, давлат раҳбари 2017 йил иккинчи ярмидан бошлаб қисқартириладиган қатор давлат статистика ҳисоботлари шаклларини тасдиқлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: