Ўзбекистонда суғориладиган деҳқончилик билан ер фондининг атига ўндан бир қисми банд
Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда суғориладиган деҳқончилик билан мамлакат ер фондининг 44,9 млн гектардан 4 млн 315,7 минг гектари ёки 9,7% банд, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бундан ташқари, 2% (756,3 минг га) – тоғолди лалми ерлари, 47% (21 млн 128 минг га) чўл ва яримчўл яйловлари, 8% атрофидаси (3 млн 434 минг га) ўрмон ерларидир.
Ушбу маълумотлар иқлим ўзгариши шароитларида ер ресурсларидан барқарор фойдаланиш масалаларига бағишланган республика илмий-амалий семинари доирасида келтирилди.
Тадбир ташкилотчилари БМТТД қўшма лойиҳаси, Глобаль Экологик Фонд, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси ходим ва миллий экспертлари бўлдилар.
Лойиҳа ҳайдаладиган лалми ерлар, яйлов ва ўрмонларни барқарор бошқаришни стратегиясини, қонунчилик ва институциональ базасини ишлаб чиқиш ва такомилаштиришга қаратилган.