Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг ҳолатини яхшилашга 350,4 млрд сўм сарфланади

Дата: 14:32, 05-05-2015.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ –2015 йилда Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга 350,4 млрд сўм сарфланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Молия вазирлигидан хабар қилишларича, бунда қурилиш ва реконструкцияга 146,4 млрд сўм, таъмирлаш-тиклаш ишларига 156 млрд сўм, мелиоратив техника ва ускуналар сотиб олишга 35 млрд сўм, томчилаб суғоришни жорий этишга 10 млрд сўм, маъмурий ҳаражатларга 3 млрд сўм сарфланиши режалаштирилган.

Мелиоратив тадбирларни ўтказиш натижасида 284,4 минг гектар ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиши кутилмоқда.

2015 йилнинг биринчи чорагида 149 лойиҳа бўйича қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилган. Бундан 106таси лойиҳа янгидан бошланган ва 43таси давом эттирилган лойиҳалардир.

Жами, қурилиш ва реконструкция объектларида ўзлаштирилган капитал киритмалар ҳажми 29,41 млрд сўмни ташкил этди. Бундан 17,9 млрд сўми қурилиш-монтаж ишларига таалуқли. Бу эса 2014 йилнинг биринчи чорагидагига қараганда 40,4% кўпдир.

$1 = 2517,80 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: