Ўзбекистонда суғурта фаолиятига лицензия олиш учун зарур хужжатлар сони қисқарди

Дата: 17:42, 22-01-2015.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда суғуртачиларнинг суғурта фаолияти ва суғурта брокерлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олишда зарур бўладиган хужжатлар сони қисқарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Молия вазирлигидан хабар қилишларича, суғуртачиларнинг суғурта фаолияти ва суғурта брокерлари фаолиятига тўғрисидаги Низомга Ўзбекистон ҳукуматининг 2014 йил 31 декабрдаги қарори билан ўзгартишлар киритилган.

Хусусан, умумий хужжатлар рўйхатидан лицензия олишга даъвогар томонидан рўйхатга олинган таъсис хужжатлари нусхалари тақдим қилиш талаби чиқариб ташланган.

Шу билан бирга, қўшимча меъёрга мувофиқ, лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа хужжат ва маълумотларни мустақил равишда бошқа ваколатли давлат органларидан белгиланган тартибда ахборот алмашинуви доирасида, шу жумладан, электрон шаклда, олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: