Ўзбекистонда суғурта компаниялари устидан шикоятлар 2 баравардан ошиқка камайди
Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда суғурта компаниялари устидаан шикоятлар 2 баравардан ошиқка камайди. Молия вазирлиги ҳузуридаги 2014 йилда юридик ва жисмоний шахсларнинг суғурта бўйича атига 20 мурожаатини (2013-йилда 42) кўриб чиққан суғурта назорати бўйича давлат инспекцияси маълумотларидан шундай хулоса қилиш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Молия вазирлигидан хабар қилишларича, барча мурожаат ҳолатлари бўйича қонунчиликда белгиланган муддатда тегишли тушунтиришлар берилган.
Мурожаатлар асосан суғуртачилар томонидан суғурта даъволарини кўриб чиқишда суғурта қонучилигини тўғри қўллаши, мажбурий суғурта масалаларига тааллуқли бўлган.
Суғурталовчиларнинг суғуртачиларга очилган беш даъвосида давлат назорати инспекцияси вакиллари мутахассис-экспертлар сифатида қатнашганлар.
2014 йилда давлат назорати инспекцияси суғурта фаолиятидаги турли бузилишлар бўйича жарима санкциялари ҳам белгилади. Бунинг ҳисобига республика бюджетига 111,7 млн сўм келиб тушди. Бу, суғуртачилар низом жамғармалари ялпи ҳажмининг 0,03% ёки суғуртачилар инвестициялари ялпи ҳажмининг 0,02% ташкил қилади.