Ўзбекистонда суғурта ва қайта суғурталаш бўйича VIII Тошкент халқаро форуми бўлиб ўтади

Дата: 09:54, 03-06-2015.

Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 4-7 июнида Ўзбекистонда суғурта ва қайта суғурталаш бўйича VIII Тошкент халқаро форуми бўлиб ўтади. Тадбир SAIPRO ахборот-рейтинг агентлиги томонидан ташкил этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ташкилотчи сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Маълумотда айтилишича, унга миллий ва хорижий суғурта компаниялари раҳбар ва мутахассислари, қайта суғурта, брокерлик, аджастерлик ва суғурта бозорига алоқадор бўлган бошқа ташкилотлар вакиллари таклиф этилади. Шунингдек, тадбирда вазирлик ва муассаса, давлат ва жамоат ташкилотлари, хорижий суғурта бозори назоратчилари, миллий ва халқаро ассоциациялар, банклар, лизинг, инвестиция ва аудиторлик компаниялар вакиллари ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Форумни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – халқаро суғурта ва қайта суғурталаш бозори ҳамжамияти, шунингдек, евроосиё ва африка қитъаси суғурта бизнеси вакиллари билан алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: