Ўзбекистонда суғуртачиларнинг шўъба корхоналаридан чекловлар олиб ташланди

Дата: 13:47, 18-11-2014.

Тошкент. 18 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда суғуртачиларнинг шўъба корхоналаридан чеккловлар олиб ташланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Norma.uz сайтида жойлаштирилган маълумотларга асосланган ҳолда.

Юқоридагилар Суғуртачи ва қайта суғуртчиларнинг тўловга қобиллиги тўғрисидаги Низомга киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар билан кўзда тутилмоқда.

Хужжатга мувофиқ, суғурта ва унга ёндош хизматлар фаолияти билан шуғулланаётган шўъба корхоналари (хўжалик субъектлари), шу жумладан, суғуртачи (қайта суғуртачи) эгалик қилаётган хизмат биноларига хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи, корхоналардан баъзи чекловлар олиб ташланди. Хусусан, суғуртачининг (қайта суғуртачи) ҳар қандай битта юридик шахс низом капиталида 30% улуш билан қатнашишига, суғуртачи (қайта суғуртачи) томонидан битта боғлиқ шахсдаги активлари умумий суммасининг суғуртачи (қайта суғуртачи) низом жамғармасининг 15% ошишига, суғуртчи (қайта суғуртчи) томонидан барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активларнинг суғуртачи (қайта суғуртачи) низом жамғармасининг 100% ошишига қўйилган чекловлар бекор қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: