Ўзбекистонда суғурталаш бўйича мажбурият ташувчига топширилди
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда суғурталаш бўйича мажбурият ташувчига топширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу “Ташувчининг фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурталаш тўғрисида”ги (ТФММС) қонун билан кўзда тутилган бўлиб, ярим йилдан кейин у “Умум фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларини мажбурий шахсий суғурталаш тўғрисида”ги амалдаги қонуннинг ўрнини эгаллайди.
Молия вазирлигидан хабар беришларича, қонун барча турдаги транспортлар билан ташиш жараёнида йўлвчилар ҳаёти, соғлиги ва (ёки) мулкига етказилган зарарни қоплашга қаратилган.
Эслатиб ўтамизки, ушбу хужжат Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 26 мартда қабул қилинган, жорий йил 15 майда Сенат томонидан (юқори палата) маъқулланган ва яқинда давлат раҳбари томонидан имзоланган эди.