Ўзбекистонда суд биноларида мобиль техника таъқиқланди

Дата: 16:12, 16-03-2018.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда суд биноларида мобиль техника таъқиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мамлакат Адлия вазирлигига таянган ҳолда.

Вазирликнинг расмий Telegram-канали маълумотига кўра, эндиликда Ўзбекистонда суд биноларига ҳар қандан мобиль техника: мобиль телефонлар, аудио, фото ва видео ёзувчи қурилмалар ва планшетларни олиб кириш таъқиқланади.

Хабарда таъкидланишича, ушбу қарор суд жараёнлари ва уларнинг иштриокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Ташрий буюрувчиларнинг юқоридаги каби буюмлари бино олдига киришдаги махсус хонада қолдирилади.

Сурат манбаи: https://4pda.ru/2017/09/16/346779/

Янгилик билан ўртоқлашиш: