Ўзбекистонда суд ишларини юритишда IT-технологиялардан фойдаланиш қонунан белгилаб қўйилади

Дата: 17:37, 02-03-2015.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ўзгартишлар орқали фуқаролик процессуал қонунчиликка замонавий электрон воситалардан фойдаланиш ҳақидаги меъёр киритилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олий суддан хабар қилишларича, республикада “E-SUD” суд ишини электрон услубда юритиш тизими синовдан ўтказилмоқда. У электрон шаклда судларга мурожаат қилиш, қарорлар, суд билдиришномалари ва бош хужжатларни электрон кўринишда жўнатиш кабиларни ўз ичига олади. Ушбу механизм Фуқаролик ишлар бўйича Зангиота туманлараро судида жорий этилган.

Судлар фаолиятига замонавий IT-технологияларини жорий қилиш иш юритиш самарадорлигини оширади. Аммо амалдаги фуқаролик процессуал қонунчиликда замонавий воситалардан фойдаланишга доир меъёрлар мавжуд эмас. Янги қонун лойиҳаси айнан шундан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: