Ўзбекистонда суд мажлисларини онлайн-трансляция қилиш йўлга қўйилмоқда
Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда суд мажлисларини реал вақт режимида кузатиш тизими жорий этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу Ўзбекистон Олий судининг янгиланган расмий веб-сайтларида кўзда тутилган. Бу ҳақида мавкур воқеага бағишланган матбуот анжуманида гапирилди.
Суд мажлисларининг онлайн-трансляцияси фуқароларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш ва суд жараёни иштирокчиларининг розилиги билан амалга оширилади.
Ҳозирда тизим тажриба тариқасида Хоразм, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида 12та синов судларида ўрнатилган ва йўлга қўйилган. 2018 йил охиригача тизимга яна 22та, 2019 йилда эса яна 100дан ортиқ судларда онлайн-трансляцияни жорий қилиш режалаштирилмоқда.
Олий суд сайтларидан www.sud.uz, www.oliysud.uz ва www.supcourt.uz манзилларида фойдаланиш мумкин. Бу ерда жиноят, фуқаролик ишлаб бўйича судлар, маъмурий ва иқтисодий судларга доир ишлар бўйича маълумотлар жойлаштирилади. Барча маълумотлар ўзбек ва рус тилларида жойлаштирилади.
Сурат манбаи: из http://ejustice.cnews.ru


