Ўзбекистонда суд ва терговдан қочиб юрган 13 киши қўлга олинди
Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда суд ва терговдан қочиб юрган 13 киши қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 2019 йил 23 январь куни муқаддам бедарак йўқолганлардан 4 нафари топилиб, илгари содир қилган жинояти учун суд ва терговдан қочиб юрган 13 нафар шахс ушланди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарида.
Шунингдек, аввал қайд қилиниб, очилмай қолган жиноятлардан 10 таси очилди.
Сурат манбаи: https://24.kz