Ўзбекистонда суд ва терговдан яшириниб юрган 10 киши бирданига қўлга олинган

Дата: 15:38, 28-03-2019.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда суд ва терговдан яшириниб юрган 10 киши бирданига ҳибсга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўтказилган қидирувлар натижасида 2019 йил 26 мартда аввалроқ дом-дараксиз йўқолган учта фуқаро топилди. Суд ва терговдан яшириниб юрган 10 киши аввалроқ қилган жиноятлари учун ҳибсга олиниб тергов қилинган”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот бошқармаси хабарида.

Шунингдек, илгари содир этилган ва очилмаган жиноятлардан 11 та иш очилган.

Сурат манбаи: upn.in.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: