Ўзбекистонда суд Жасурбек Ибрагимов иши бўйича ҳукм чиқарди
Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда суд Жасурбек Ибрагимов иши бўйича ҳукм чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.
Хусусан, Тошкентнинг Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди Жасурбек Ибрагимовнинг ўлимида айбланаётган Исломбек Тўлагановни 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Жазо умумий режимдаги колонияда ўталади.
И. Тўлаганов Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди бўйича (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) айбдор деб топилди.
UZ24 хабарига кўра, жараённи олиб борган судья Матчонбой Матчонов бошланғич тергов қонунчиликка мувофиқ олиб борилганини таъкидлаб ўтди. Суд муштлашув гувоҳларининг ҳаракатларида хабар етказмаслик аломатларини топмади.
Томонлар ҳукмдан норози бўлган тақдирда 10 кун ичида белгиланган тартибда апелляция беришлари мумкин.


