Ўзбекистонда судланганлик учун ишга олишдан бош тортиш таъқиқланади
Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан судланганлик мавжудлиги учун ишга олишдан бош тортишни таъқиқловчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Адлия вазирлиги хабарига асосланган ҳолда.
“Хужжат Меҳнат кодексининг 78-моддасига ўзгартиш киритишни таклиф қилмоқда. Модда муқаддам судланган шахслар, ёҳуд яқин қариндошларининг судланган шахсларни ушбу муносабат билан ишга қабул қилмасликни таъқиқловчи янги қўшимча билан тўлдиришни таклиф қилмоқда”, - деб таъкидланади хабарда.
Меҳнат кодексига таклиф этилаётган қўшимча ва ўзгартиш, ватанпарвар, ташаббускор, билимли, интилувчан кадрларни бошқарувга жалб қилиш, шахсни меҳнат қилиш ва эркин касб танлаш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади.
Вазирлик маълумотига кўра, шу каби меъёрлар Франция, АҚШ, Латвия, Италия, Буюк Британия каби давлатларининг қонунчилигида амал қилиб келади. Лойиҳа белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилди.