Ўзбекистонда Судьялар олий мактаби ташкил этилди

Дата: 13:41, 08-01-2019.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Судьялар олий мактаби ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президентининг “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

“Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Олий суди ва Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази негизидаЎзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабини ташкил этиш таклифи маъқуллансин”, - дейилади ҳужжат матнида.

Шунингдек, Олий мактабга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг 12 та штат бирлигини Олий мактабга ўтказилади.

Шу билан бирга, Олий мактаб судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Сурат манбаи: https://ua.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: