Ўзбекистонда судьялар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларга жалб этилади

Дата: 16:01, 14-06-2017.

Тошкент. 14 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда судьялар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларга жалб этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу таклиф 13 июн куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинди.

“Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида бу борадаги ишларни маҳалла, корхона ва ташкилотларда сайёр суд мажлисларида кўриш кўламини кенгайтириш, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, жумладан, электрон суд стенографияси, видеоконференцалоқани кенг жорий этиш, суд қарорлари ижросини сўзсиз таъминловчи идоралараро электрон маълумот алмашиш тизимини шакллантириш, одил судловни амалга ошириш жараёнини доимий ўрганиб, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш масалалари ҳам муҳокама қилинади”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарида.

Юқоридаги масалаларнинг ҳар бири бўйича аниқ тавсия ва амалий кўрсатмалар берилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: