Ўзбекистонда судьяларни бир умрга тайинлаш режалаштирилмоқда
Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда судьяларни бир умрга тайинлаш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу меъёр Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.
Унда “суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш ва одил судловга эришиш даражасини ошириш” мақсадида амалга оширилаётгани таъкидланган.
Фармонда судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз тайинлашни (сайлашни) назарда тутувчи тартиб маъқулланган.