Ўзбекистонда судяларнинг ваколат муддатлари қайта кўриб чиқилди

Дата: 20:33, 15-11-2016.

Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда илк марта судяларнинг ваколат муддатлари қайта кўриб чиқилди. Ушбу ва бошқа масалалар Самарқандда ўтказилган семинар доирасида муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлиги маълумотларга кўра, семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4850 сон фармонининг мазмун-моҳиятига бағишланди.

Хужжатда илк марта судяларнинг ваколат муддатлари қайта кўриб чиқилди. Уларни биринчи марта беш йилга ва кейин ўн йил, муддатга, сўнгра муддатсиз сайлаш тартиби жорий қилинди. Бу эса халқаро стандартларга тўлиқ мосдир.

Маълумот ўрнида, кейинги йилларда Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида тизимли ислоҳотлар амалга оширилди. Фуқаролик, жиноят ва хўжалик сублари ташкил қилинди. Ишларни судда апелляцион ва кассацион тартибда кўриш институти жорий этилди. Қўлга олиш, хибсга олишга рухсат бериш ҳуқуқи судларга берилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: