Ўзбекистонда сунъий уруғлантиришга рухсат бериш режалаштирилмоқда

Дата: 16:33, 23-01-2019.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда сунъий уруғлантириш тартибини (ЭКО) қонунлаштирувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маълумотларига кўра, “Аҳолининг репродуктив саломатлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасига 7 январда киритилган.

Қайд этилишича, дунёда репродуктив ёшдаги жуфтлар орасида бепуштликнинг тарқалганлиги ўртача 10-15% атрофида. Ўзбекистонда ўтказилган турли тадқиқотларга кўра, бирламчи бепуштликдан азият чекаётган оилали аёллар улуши 4,9%дан 5,3%гачани ташкил этади.

“Ушбу қонун лойиҳаси аёллар ва эркаклар бепуштлиги каби долзарб муаммони йўқотишга йўналтирилган бўлиб, Ўзбекистонда хорижий мамлакатларда қўлланиладиган инновацион даволаш услублари, хусусан, сунъий уруғлантиришдан фойдаланиш ва соғлом генофондни шакллантириш учун “касал” тухумтўқималарни саралаб олиш имкониятини яратади”, - деб иқтибос келтиради парламент қуйи палатаси матбуот хизмати Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Н. Айтджановадан.

Ҳужжатда репродуктив саломатлик соҳасида давлат-хусусий шериклигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳозирги вақтда қонун лойиҳаси қуйи палата умумий муҳокамасига биринчи ўқишда қабул қилиш учун тақдим этиш учун тайёрланмоқда, бу ерда унинг концепцион қоидалари муҳокама қилинади. Мунозаралар якунларига асосланиб, қонун лойиҳасида илгари сурилган репродуктив технологияларнинг муайян замонавий турларини, масалан, суррогат оналик, эмбрион донорлиги кабиларни қонун билан мустаҳкамлашга ҳали эрта деган хулосага келинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда тиббий муассасаларда сунъий уруғлантиришни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас. Натижада, аёллар ушбу усулни Туркия, Россия, Исроилда ва бошқа мамлакатлардаги клиникаларда ўтказишади.

Сурат манбаи: http://stv.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: