Ўзбекистонда Сурхандарё вилояти саноатини ривожлантириш дастури тасдиқланди

Дата: 15:03, 08-06-2015.

Термиз. 8 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2015-2017 йилларда Сурхандарё вилояти саноатини ривожлантириш дастури тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу дастур Ўзбекистон Республикаси Вазиплар Маҳкамасининг 2015 йил 29 майдаги “2015-2017 йилларда Сурхандарё вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Хужжатга мувофиқ, саноатнинг турли тармоқларида янги ишлаб чиқаришлар яратиш, мавжудларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайти жиҳозлаш бўйича мақсадли дастур тасдиқланди. Хусусан, кўрсатилган муддатда ҳудуд озиқ-овқат саноатида 47 лойиҳа (булардан 33таси янги лойиҳалар), енгил саноат ва бошқа ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 34 лойиҳа (23 янги), қурилиш ва безак бериш материаллари ишлаб чиқаришда 86 лойиҳа (79 янги), техник маҳсулотлар ва кимё саноатида 9 лойиҳани (8 янги) амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Юқоридаги лойиҳалар корхоналарнинг ўз маблуғлари, банк кредитлари, шунингдек, баъзи лойиҳалар бўйича мамлакат Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: