Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш бўйича лойиҳа ишга тушди

Дата: 20:03, 19-08-2016.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида “Ўзбекистонда сув ресурсларини миллий бошқариш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳукуматлараро келишув имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу лойиҳа Швейцария Конфедерацияси томонидан молиялаштирилаётган, умумий қиймати $2,66 млнини ташкил қиладиган мазкур грант лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда 2016-2018 йиллар мобайнида амалга оширилади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, лойиҳа тўртта: сув ресурларини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш ва соҳадаги қонунчиликни такомиллаштиришга кўмаклашиш; сув хўжалиги ташкилотларининг институционал салоҳиятини ошириш; сув бўйича маълумотлар базасини яратишга кўмаклашиш; Шоҳимардонсой ҳавзасида аҳолини сел келиш хавфидан эртароқ огоҳ этувчи тизимни ўрнатиш йўналишларида амалга оширилади.

Ҳукуматлараро келишувни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Шавкат Хамраев ҳамда Швейцариянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчисининг ўринбосари Тьерри Умбер имзоладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: