Ўзбекистонда сув ресурсларини интеграциялашган усулда бошқариш жорий этилмоқда

Дата: 09:21, 25-04-2014.

Тошкент. 25 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда сув ресурсларини самарали, адолатли бошқариш учун СРИУБ – сув ресурсларини интеграциялашган усулда бошқариш тизими жорий этилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)
Бу ҳақида БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Стефан Приснер Тошкентда бўлиб ўтган “Ўрта Осиёда сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш” номли семинарда хабар қилди. Семинар Оролни қутқариш халқаро жамғармаси томонидан ташкил этилган.
Шу билан бирга С. Приснер ушбу бошқарув усулини бутун ҳудудда жорий этиш зарурлигини қайд этди. Хусусан, бу иш билан БМТ ташкилотларидан бири – БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича ҳудудий маркази шуғулланмоқда. Шу сабабли ҳам ушбу соҳада ҳудудий ҳамкорлик зарур.
Бундан илгари БМТТД томонидан Ўзбекистонда Сув кодекси ишлаб чиқилган эди. Унда сувдан фойдаланиш соҳасида таъминлашга асосланган эски тизим ўрнига эҳтиёж ва талабга асосланган янги тизимага ўтиш кўзда тутилмоқда. Янги кодекс вазирлик ва муассасалар томонидан маъқулланган ва ҳозирда ҳукумат томонидан кўриб чиқилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: