Ўзбекистонда тўловларнинг ялпи ставкаси ўзгартирилди

Дата: 18:16, 17-03-2015.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) ва Молия вазирлингининг қўшма қарори билан Ўзбекистонда ишчилар минимал сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси меъёрлари жорий этилиши муносабати билан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиблари ўзгартирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ДСҚдан хабар беришларича, хужжат билан ялпи тўлов ставкаси тушунчаси ялпи суммар ставка сифатида тўғирланди. Унга тегишли солиқ тўловчилар тоифалари учун белгиланган фуқароларнинг суғурта бадаллари ва жисмоний шахслар даромад солиқлари (ЖШДС) ставкаси киради. Бунда ягона ижтимоий тўлов ставкаси фуқароларнинг индивидуал пенсия ҳисобларига ўтказиладиган 1%га камайтиришсиз ҳисобланади.

Айни пайтда ЖШДС ставкаси жисмоний шахсларнинг даромадларига ЖШДС минимал ставкаси бўйича солиққа тортиладиган ставка миқдорида қабул қилинади. Мисол учун, кичик бизнес корхоналари учун 2015 йил 1 январдан бошлаб ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15% миқдорда (2014 йил – 25%) белгиланган. Шу билан боғлиқ ҳолда ушбу корхоналар учун ялпи тўлов ставкаси 30,5% (ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15%, фуқароларнинг суғурта бадаллари 7% ва ЖШДС 8,5%) ташкил қилади.

Эслатиб ўтамизки, ялпи тўлов ставкалари чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналари томонидан қўлланади.

2014 йилда 39% миқдордаги ягона тўлов ставкаси амалда эди (қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари).

Янгилик билан ўртоқлашиш: