Ўзбекистонда тўртта инспекция ва бир марказ тугатилди

Дата: 15:21, 18-04-2018.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон президентининг 17 апрелдаги Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан республикада тўртта инспекция ва бир марказ тугатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йил 1 августдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси, Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси, Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси, “Ўзсувназорат” республика сув инспекцияси ва “Ўздавуруғназоратмарказ” қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тугатилсин”, - дейилади ҳужжат матнида.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тугатилаётган идора ва муассасалар ходимлари бандлигини таъминлашга кўмаклашиш топширилди.

Сурат манбаи: https://antikor.com.ua/articles/117699-kak_chinovniki_kgga_katajutsja_po_miru_za_schet_stolichnogo_bjudheta

Янгилик билан ўртоқлашиш: