Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини бузганлик учун 21,5 мингдан ошиқ киши жазоланди
Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини бузганлик учун 21,5 мингдан ошиқ лавозимдаги шахс ва фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилди, тергов органларига 90 шахсга доир 83 материал узатилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Браконьерларга қарши фаол курашилди. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси инспекторлари томонидан 324 қурол ва 3976 тўр материаллари олиб қўйилди. Атроф муҳитни ифлослантираётган 271,7 минг манба аниқланди. Улардан 15,3мингида зарарли чиқиндилар меъёридан ошиқлиги аниқланди, 186 объектлар фаолияти тўхтатиб қўйилди. Атроф муҳитга етказилган зарар учун солинган жарима ва бадаллар миқдори 2013 йилдагига солиштирганда 9,9% ошди”, – деб таъкидлашди Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси матбуот хизматида.