Ўзбекистонда тадбиркор солиқ тўловчилар текширувлар рўйхатига тушмасликлари мумкин

Дата: 17:18, 11-11-2015.

Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаётган тадбиркорлик субъектлари текширувлар рўйхатига тушмасликлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Буни аниқлаш учун улар Давлат солиқ қўмитаси сайтидаги 2015 йилда текширишлар режа-жадвалини кўришлари зарур.

ДСҚ хабар қилишларича, бунга хўжалик субъектлари томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш, ишлаб чиқариш ўсиши ва рентабеллигини таъминлаш асос бўлиб хизмат қилади.

Текширувлар режа-жадвали Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан бутун йил учун тасдиқланади. Йил мобайнида режа-жадвалга Кенгашнинг қарорларига мувофиқ ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бунга асосан назорат қилувчи органлар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатлари асос бўлиб хизмат қилади.
Кенгашга субъектнинг ҳолати (тугатилиши) ёки унинг ҳуқуқий мақоми (мазкур субъектнинг бошқа субъектга бирлашиши) ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотга асосланган мурожаат келиб тушганда, субъект текширувлар режа-жадвалидан чиқарилиши мумкин.
Шунингдек, текширувлар режа-жадвалидан субъект ёки айрим назорат қилувчи органларнинг  иштироки, башарти мазкур субъектни текшириш қўзғатилган жиноий иш доирасида ўтказилганлиги тўғрисида ахборот келиб тушса, режали тартибда текширув ўтказишга зарурат қолмаслиги туфайли бутунлай чиқариб ташланиши мумкин.
Айрим назорат қилувчи органнинг  иштирокини чиқариб ташлаш субъект фаолиятини ёки текширилиши лозим бўлган фаолият соҳаларидан бирини тўхтатганда назорат қилувчи органнинг мурожаатига асосланган ҳолда амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: