Ўзбекистонда тадбиркорлар учун телекоммуникация соҳасида лицензиялаш соддлаштирилади

Дата: 17:51, 12-05-2017.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда тадбиркорлар учун телекоммуникация соҳасида лицензиялаш соддлаштириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунинг учун Ўзбекистон  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги “Телекоммуникациялар соҳасида лицензиялаш фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасии ишлаб чиқди. Хужжат тадбиркорлар учун телекоммуникация соҳасида лицензиялаш жараёнини соддлаштиришга имкон беради, деб хабар қилишди ОАВга Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасида.

 “Тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилган учрашувларда телекоммуникация соҳасида фаолият юриши учун турли хулосалар ва хужжатлар йиғиш билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди. Хужжат шундан кейин ишлаб чиқилди”, - деди вазирлик матбуот  котиби Эльбек Далимов.

Унинг сўзларига кўра, тадбиркорларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ўт ўчириш хизматининг ёнғин хавфсизлиги меъёрларига мувофиқлиги хусусида хулоса, Давлат санитария назоратини ўтказувчи органларнинг санитар қоидалар ва меъёрларга мос келиши тўғрисидаги хулосаси, олий маълумот ҳақидаги диплом нусхаси ва телекоммуникациялар тармоғини лойиҳалаш ва қуриш бўйича мутахассисларнинг меҳнат дафтарчаларидан нусха йиғишдан озод қилиш режалаштирилмоқда.

У 2017 йил 1 июлидан бошлаб ўз тармоғини ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлмаган маълумотлар тарқатиш тармоғи провайдери хизматини (интернет-клуб) кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш фақат тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ягона марказлар ва Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали амалга оширилишини таъкидлади. 

Шунингдек, 2018 йил 1 январидан бошлаб, ўз тармоғини ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлмаган маълумотлар тарқатиш тармоғи провайдери хизматини кўрсатиш фаолияти учун лицензия электрон ҳужжат шаклида тақдим этилади.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: