Ўзбекистонда тадбиркорларни ҳомийлик фаолиятига ноқонуний жалб этишга қарши ҳаракат бошланди

Дата: 11:31, 27-09-2019.

Тошкент. 27 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда тадбиркорларни ҳомийлик фаолиятига ноқонуний жалб қилишга қарши ҳаракатни бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Адлия вазирлиги тадбиркорларнинг "Адолат – тадбиркорнинг дўсти" лойиҳаси доирасида тадбиркорларнинг ҳомийлик фаолиятига ноқонуний жалб этилишига қарши ҳаракатни эълон қилди", – дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, ҳаракат доирасида ҳудудларда ва ижтимоий тармоқлар орқали тадбиркорлар ўртасида ҳудудий Адлия органлари томонидан сўровлар ўтказиш, шунингдек, бошқа зарур чора-тадбирлар кўриш режалаштирилган.

Ушбу ҳолатларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш учун @tadbirkor_adliyabot телеграм-бот ёки "1008" рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Адолат – тадбиркорнинг дўсти" лойиҳаси тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон бош вазири котибияти кўмагида амалга оширилмоқда.

 

Сурат манбаи: poweren.ir

Янгилик билан ўртоқлашиш: