Ўзбекистонда тадбиркорларнинг “Ташаббус” конкурси бошланди

Дата: 22:00, 01-03-2016.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Яқинда Ўзбекистонда тадбиркор, фермер ва ҳунармандларнинг анъанавий “Ташаббус-2016” конкурси бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Савдо-саноат палатасидан маълум қилишларича, 29 февралдан 6 мартгача танловнинг туман (шаҳар) босқичлари, 9-17 мартда вилоят босқичлари (Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкентни ҳам қўшган ҳолда), 24-25 мартда республика босқичи бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркор, фермер ва ҳунармандларнинг танлови ғолибларини тақдирлаш маросими 6 апрелга бегиланган.

Эслатиб ўтамизки, “Ташаббус-2016” конкурси Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 февралдаги қарорига мувофиқ ўтказилмоқда. Тадбирнинг асосий ташкилотчиси республика Савдо-саноат палатасидир.

Танлов ўтказила бошлаганидан бери унда 180 мингдан зиёд тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар қатнашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: