Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг саноат маҳсулотлари умумий ҳажмидаги улуши 43,8% ташкил қилди

Дата: 15:04, 14-10-2016.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг саноат маҳсулотлари умумий ҳажмидаги улуши 43,8% ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2016 йилнинг январ-сентябр ойларида уларнинг саноат маҳсулоти умумий ҳажмидаги улуши 43,8%ни (2015 йилнинг январ-сентябр ойларида - 38,7%), чакана савдо айланмасида 89,9%ни (87,3%), хизматлар соҳасида 60,0%ни (57,6%), юк ташиш ҳажмида 53,8%ни (51,6%), йўловчи ташиш ҳажмида 90,7%ни (88,0%) ва бандликда 77,8%ни (77,5%) ташкил этди.

2016 йил январ-сентябр ойлари давомида 23616 та янги кичик тадбиркорлик субъектларини (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари) ташкил этилди. Натижада 2016 йил 1 октябр ҳолатига фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг сони 215801тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,8%га ўсди.

2016 йилнинг январ-сентябр ойларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан иқтисодиётга 13257,9 млрд сўмлик инвестициялар киритилди. Бу республика бўйича жами киритилган инвестициялар ҳажмининг 38,3%ни ташкил этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: