Ўзбекистонда тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари очилмоқда

Дата: 16:16, 11-01-2018.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари очилмоқда. Улардан бири йил бошида Сирдарё вилоятида очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказлар тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга давлат хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида очилган бўлиб, Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида алоҳида долзарблик каб этади.

Сирдарёдаги марказ барча шароит ва қулайликлар яратилган 3 қаватли бинонинг биринчи қаватида жойлашган. Бинонинг 2- ва 3-қаватлари янгиланган лойиҳалар асосида барпо этилаётган аҳоли турар жойлари учун мўлжалланган бўлиб, айни вақтда у ерда сўнгги пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда марказнинг консалтинг, риэлторлик ва бошқа хизматлари йўлга қўйилиб, 30 нафар ходим фаолият юритмоқда. Шунингдек, соҳа вакилларига янада қулайлик яратиш мақсадида ўнта тижорат банкининг вилоят филиали ҳам ушбу бинода жойлаштирилди.

Марказда тадбиркорлар у ёки бу раҳбар қабулига ёзилишга вақт сарфламаган ҳолда барча зарур ҳужжатларни расмийлаштиришлари мумкин. Кейинчалик давлат хизматлари кўрсатиш турлари янада кенгайтирилади.  

Сурат манбаи: http://protoday.uz/ru/44895

Янгилик билан ўртоқлашиш: