Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддатлари сайловлар туфайли ўзгаради

Дата: 13:38, 13-11-2019.

Тошкент. 13 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддатлари сайлов туфайли ўзгаради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019-2020 ўқув йилининг қишки таътили парламентга, шунингдек, вилоят, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар муносабати билан 2019 йилнинг 20 декабридан 2020 йилнинг 6 январигача белгиланади", - дейилади Олий ва ўрта таълим вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов 22 декабрь куни бўлиб ўтади.

Сурат манбаи: sohu.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: