Ўзбекистонда таълим муассасалари учун полиграфия маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича техрегламент тасдиқланди

Дата: 10:30, 16-06-2015.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Таълим муассасалари учун полиграфия маҳсулотлари хавфсизлиги умумий техрегламенти” тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги техрегламент Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан “Ўзстандарт” агентлиги ва соғлиқни-сақлаш вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги мълумотига кўра, янги умумий техник регламент мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими соҳасида фойдаланилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлигига талабларни белгилаб беради. Унинг талаблари ёзув полиграфия маҳсулотлари, ўқув нашрлари, қўшимча таълим нашрларига ҳам таалуқли бўлади.

Хусусан, регламентда ўқув нашрларининг санитар-кимёвий кўрсаткичлари, асосий кўрсаткичлари (қўлланадиган қоғоз, ёш тоифасидан келиб чиқиб чоп қилиш, оғирлиги ва ҳ.к.), шрифтлари, қадоқланиши ва маркировка қилинишига талаблар белгилаб берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: