Ўзбекистонда талончилик хужумини уюштирган тўдага ҳукм ўқилди
Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ - Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Самарқанд вилояти ҳудудида қуролли ҳужум ва талончилик қилган уюшган жиноий гуруҳни қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) хабарига асосланган ҳолда.
Жомбой туманида яшовчи 23 ёшли Умархон Тўхтабоев, 21 ёшли Боҳодирхон Инамов ва 23 ёшли Шоҳруҳ Тўхтабоевлар кирган уюшган жиноий гуруҳ ташкил қилдилар.
“Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари тадбиркорларга жисмоний таҳдид ва ўлдириш, шунингдек, уларнинг қариндошларига зўравонлик қилиш билан таҳдид қилиб, товламачилик ва пул ундириш билан шуғулланишга қарор қилдилар. Жиноятчилар биринчи ўлжа ва жиноят жойи сифатида ишбилармоннинг рафиқаси ва тўрт нафар фарзанди билан бирга яшовчи шахсий уйини танладилар”, - деб таъкидланади куч тизими хабарида.
Жиноятчилар бир неча кундан кейин пичоқ, металл қувурлар ва қора ниқоблардан фойдаланган ҳолда бу ерга хужум уюштиришни мўлжаллашган эди.
Жиноятчиларнинг режасига кўра, улар қувурлар билан қоровул итларни қўрқитиб, кейин ундан уй эгаси билан ҳисоблашишда фойдаланишмоқчи эди.
Шоҳруҳ Тўхтабоев қароқчиликда қатнашишдан бош тортди, бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига режалаштирилган жиноят ҳақида хабар бермади.
“Шериклардан бирининг четга чиқишига қарамай, тўда аъзолари режалаштирилган хужумни амалга оширдилар. Кўп сонли калтак ва ўлдириш таҳдиди билан жиноятчилар уй эгаларини 9,2 миллион сўмдан зиёдлик заргарлик буюмлари ва бир нечта эсдалик совғаларини топширишга мажбур қилишди”, - дейилади хабарда.
Махсус операция натижасида тўданинг барча аъзолари қўлга олинди. Уларнинг иши бўйича суд жараёни Самарқанд вилоят жиноят ишлари бўйича судида бўлиб ўтди, унда айбланувчилар ўз айбини тўла тан олдилар.
Кўриб чиқилган материаллар ва топилган далилларга асосан айбланувчиларга Ўзбекистон Жиноят кодексининг моддалари бўйича 97 (қасддан одам ўлдириш) ва 164 (ўғрилик) моддалари бўйича ҳукм чиқарилди. Жиноий гуруҳ ташкилотчиси Умархон Тўхтабоев 16 йилга, Боҳодирхон Инамов 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Суд Шоҳрух Тўхтабоевни 241 модда бўйича икки йилга ахлоқни тузатиш ишларига жалб қилиш ҳақида қарор чиқарди. Унинг иш ҳақидан 20% давлат фойдасига ушлаб қолинади.


