Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш 20% қисқарди

Дата: 21:49, 06-06-2014.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш 20% қисқариб, 2009 йилдаги 614 млн пачкадан 2013 йилда 498,4 млн пачкагача камайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Шу билан бирга тамаки маҳсулотларининг нархлари ошмоқда. Агар 2009 йилда бюджетга тамаки сотишдан тушган солиқлар миқдори 178 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 2013 йилда у 341,5 млрд сўмга етди.
Илгари Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа ҳудудий бюросининг маърузаларидан бирида Ўзбекистонда эркакларнинг 22% чекиши ҳақида хабар қилинган эди. Бу кўрсаткич нисбатан кам чекиладиган мамлакатлар – Исландия (19%) ва Люксембург (22%) кабиларнинг натижаларига тўғри келади. Солиштириш учун, Россияда 59%, Грузияда 55%, Беларусияда 50% эркаклар чекадилар. Яна бир муҳим кўрсаткич, 2002 йилда Ўзбекистондаги аёлларнинг 5% чеккан бўлса, 2013 йилга келиб бу кўрсаткич 3% тушган. Қўшни мамлакатларда ҳам шунга яқин натижалар кузатилгани ҳолда, солиштириш учун Австрияда 47%, Грецияда 34% ва Францияда 32% аёллар кашандаликка чалинганлиги қайд этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: