Ўзбекистонда таниқли “Афросиёб элчилари” фрескаси таъмирга тайёрланмоқда
Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Самарқанддаги машҳур “Афросиёб” музейида сўғд санъатининг ноёб намунаси - таниқли “Афросиёб элчилари” фрескаси таъмир қилинади. Ишлар бугун, 2 май куни бошланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан хабар беришларича, “Афросиёб элчилари” фрескаси эрамизнинг VII асрига тааллуқли ва зудлик билан таъмирга муҳтож. Бусиз у кўчиб, йўқолиб кетиши мумкин.
Шу сабалли француз-ўзбек археологик миссияси ва Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ““Афросиёб элчилари” фрескасини сақлаш ассоциацияси” тузилди ва маблағ йиғиш бошланди. Лойиҳа ЮНЕСКОнинг ваколатхонаси томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Реставрация 4 йил давом этади ва француз мутахассиси Жеральдин Фрэй ва ЎзРФА Археология нститути Химия технологик реставрация бўлими мутахассиси Марина Реутова бошчиликларидаги гуруҳ томонидан амалга оширилади.
Лойиҳани молиялаштиришда Корея Республикаси, АҚШ, Франция ва Швейцария мамлакатлари қатнашадилар.