Ўзбекистонда таниқли хонанда Шахнозабону саратондан вафот этди

Дата: 14:24, 15-03-2016.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ - Ўзбекистонда таниқли хонанда Шахнозабону саратондан вафот этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Эстрада санъати оғир жудоликка учради. Бугун эстрада хонандаси Юлдашева Шаҳнозабону Адилжановна вафот этди. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси эстрада хонандаси Шаҳнозабону Юлдашеванинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради”, - дейилади “Ўзбекнаво” бирлашмасининг расмий сайтида жойлаштирилган маълумотда. 

“Даракчи” газетасининг маълумотларига кўра, хонанда яқинда Қозоғистонда моддалар алмашинуви билан боғлиқ операция ўтказган ва саҳнага қайтишни режалаштираётган бўлган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: