Ўзбекистонда таниқли телебошловчи ўлдириб кетилди

Дата: 13:19, 03-03-2015.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда таниқли телебошловчи ва сухандон ўлдириб кетилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Муслимбек Йўлдошевнинг Facebookдаги саҳифасига асосланган ҳолда.

“Ўзбек телевидениесининг сухандони, республикада Хизмат кўрсатган маданият ходими Раҳматилла Мирзаев ҳаётдан кетди. Бу таниқли кишини билган барча у кишини дуо қилади, деб ўйлайман. Ҳамкасблари номидан”, - дейилади хабарда.

Тошкент вақти билан соат 11.40да фақат шу саҳифанинг ўзида 142 ёзувлар пайдо бўлди.

Аммо ҳозирга қадар қотиллик тафсилотлари ва жиноятчиларнинг мотивлари маълум эмас.

Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар изоҳ беришдан тийилмоқдалар.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йил сентябрда Раҳматилла Мирзаев 60 ёшга кирган эди. У Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг янгиликлар ва давлат байрам дастурларининг етакчи сухандони эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: