Ўзбекистонда таниқли япон телесериали намойиш этилади

Дата: 16:40, 29-04-2016.

Тошкент. 29 апрел. ЎзТАГ – 2 майдан бошлаб Ўзбекистоннинг асосий телерадиоканали бўлган “O‘zbekiston” канали “Чиннигул” номли япон телесериалини ўзбек тилида намойиш қилишни бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Япония элчихонасидан маълум қилишларича, ушбу лойиҳа жорий йил февралда Япон жамғармаси ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ўртасидаги 2016 йилнинг феврал ойида имзоланган келишувга мувофиқ амалга оширилмоқда.

“Чиннигул” телесериали япон модасидаги илк дизайнерлардан бўлган уч боланинг онаси Аяко Кощинонинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Сериал Японияда ўша пайтларда бўлиб ўтган реал воқеаларга асосланган бўлиб, аёлларнинг эркинликлари чекланган даврлар ҳақида баҳс юритади. Фильмдан бош қахрамон қандай қилиб қийинчиликларни енггани, дизайн ва мода оламида муваффақиятга эришгани ҳақида билиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, “Чиннигул” телесериали Японияда “Эн-Эйч-Кей” телеканалида 2011 йилнинг 3 октябридан 2012 йилнинг 31 мартига қадар намойиш этилиб, мамлакатда машҳур бўлиб кетди.

У Кунчиқар мамлакатидаги энг нуфузли телемукофот бўлган Galaxy Awardsда энг яхши телевизион дастур сифатида Гран-при олди.

Бош қахрамон Итоко Охара ролини ўйнаган актриса Мачико Оно 72-телевизион мукофотлар топшириш маросимида “Энг яхши аёл роли учун” мукофотини олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: