Ўзбекистонда тарихда учинчи бор Rally Muynak бошланди

Дата: 16:09, 15-05-2017.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Орол денгизи қирғоқлари бўйлаб тарихда учинчи бор Rally Muynak бошланди. Унинг доирасида иштирокчилар 2970 километр йўл босадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Саккиз куч ичида автосаёҳат қатнашчилари Ўзбекистоннинг тарихий жойларига ташриф буюрадилар. Хусусан, улар Нуротадаги Чашма мажмуи ва Исқандар Зулқарнайнинг “Нур” қалъаси қолдиқларини бориб кўрадилар.

Ралли маршрути Қизилқум чўлидан Айдаркўл қирғоғигача чўзилади. Бу ерда иштирокчилар ўтовларда тунайдилар ва Аёз қалъа орқали Амударёдан ўтадилар. Раллининг сўнгги манзили кемалар қабристони ва ўлкашунослик музейи бўлган Мўйноқ шаҳри бўлади.

“Ҳар бир экипаж штурманга эга бўлиб, маълум йўналишда ҳаракатланади. Ташкилотчилар томонидан берилган топшириқлар эса саёҳатни янада қизиқарлироқ қилиши кутилмоқда”, - деб таъкидлашди Миллий Олимпиа қўмитасида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: