Ўзбекистонда ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Дата: 11:18, 09-02-2018.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018-йилнинг 8-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатига Вазир ўринбосари этиб тайинланган Абдужаббор Абдувахитов таништирилди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Таъкидлаб ўтилишича, А.Абдувахитов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси ижрочи директори лавозимида ишлайди.

Сурат манбаи: http://kun.uz/en/news/2016/12/05/uzbek-fm-meets-with-advisor-of-mcdermott-will-and-emery

Янгилик билан ўртоқлашиш: