Ўзбекистонда ташқи меҳнат муҳожирлигини максимал даражада легаллаштириш режалаштирилмоқда

Дата: 14:26, 16-02-2017.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ташқи меҳнат муҳожирлигини максимал даражада легаллаштириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу масала бўйича Меҳнат вазирлиги томонидан “Рекрутинг фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Савдо саноат палатаси маълумотига кўра, хусусий кадрлар агентликлари фуқароларни хорижга ишга жойлаш вазифаларини бажариш мумкин бўлади. Бунинг учун тегишли лицензия олинади.

Лойиҳада рекрутинг ташкилотлари, бошқа меҳнат бозори иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда давлат органлари билан муносабатлари акс этган.

Хусусан, улар фаолиятини тегишли давлат органлари назорат қилади.

Қонун лойиҳаси асоси қилиб МДҲ аъзо давлатлар Парламентлараро уюшмасининг 35 ялпи мажлисида қабул қилинган “Хусусий бандлик агентликлари фаолияти тўғрисида”ги қонуни олинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: