Ўзбекистонда ташқи савдо бўйича интернет-платформа яратилади

Дата: 20:21, 16-12-2015.

Тошкент. 16 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда маҳаллий товарлар экспортини кенгайтириш мақсадларида “Миллий ташқи иқтисодий фаолият портали” ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу иш электрон тижоратни ривожлантириш бўйича 2016-2018 йилларга мўлжалланган концепция билан кўзда тутилган бўлиб, у 2015 йил 4 декабрда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори билан маъқулланган.

Ахборот технологиялари вазирлигидан маълум қилишларича, концепциянинг асосий вазифалари сифатида электрон тижорат тўғрисида қонунчиликни такомиллаштириш, электрон тижорат соҳасида тадбиркорликни ривожлантиришга қулай шарт-шароит яратиш, электрон тижорат инфратузилмасини янада замонавийлаштириш ва ривожлантириш, унинг инфраструктурасини, - жумладан, телекоммуникация соҳасида, - модернизация қилиш кабилар белгиланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: