Ўзбекистонда ташқи сиёсий муассаса раҳбарининг янги ёрдамчиси тайинланди

Дата: 22:30, 26-06-2015.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг янги ёрдамчиси тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот муассасанинг Facebookдаги саҳифасида жойлаштирилган.

Жума куни чиққан хабарда “26 июн куни ташқи ишлар вазирининг янги ёрдамчиси Шерзод Асадов ўз вазифаларини бажаришга киришди”, – дейилади.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдин Асадов ТИВ МДҲ ва ШҲТ таркиблари билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: