Ўзбекистонда ташкил этилган корхоналарнинг бешдан бир қисми савдо соҳасига тўғри келади

Дата: 15:28, 13-11-2018.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ташкил этилган корхоналарнинг бешдан бир қисми савдо соҳасига тўғри келади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.

“2018 йилнинг январ-октябр ойида Ўзбекистон Республикасида 47,1 мингтага яқин

корхоналар ва ташкилотлар янги ташкил этилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,7 мингтага кўпдир. Бунинг натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 32,1 мингта (11,2%) га ўсган ҳамда уларнинг умумий сони 318,3 мингтани ташкил этган”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Шундан сўнг қайд этилишича, иқтисодий фаолият турлари бўйича жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг умумий сонига нисбатан 21,8% савдода, 17,5% саноатда, 8,9% қурилишда, 7,6% қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 6,1% яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда, 4,1% ташиш ва сақлаш, 2,2% ахборот ва алоқа, 2,1% согълиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва 29,7% бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади.

Сурат манбаи: https://rus.ozodlik.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: